Спорт | 15:48 / 11.08.2016
5976
1 дақиқада ўқилади
«Локомотив» мухлислари Смородскаянинг кетишини мушакбозлик ва қўшиқлар билан нишонлашди
Москванинг «Локомотив» жамоаси мухлислари жамоа президенти Ольга Смородскаянинг лавозимини тарк этишини мушакбозлик уюштириш ва қўшиқлар куйлаш билан нишонлашди.
Бу "байрам" жамоанинг United South номли фан-гуруҳи томонидан YouTube порталига жойлаштирилган.
Смородская 10 август куни «Локомотив» президентлигидан кетгани ҳақида расман маълум қилди. Унинг ўрнини РФПЛ раҳбари маслаҳатчиси Илья Геркус эгаллайди.
Смородская жамоани 2010 йилнинг июлидан буён бошқариб келаётганди.