Спорт | 11:05 / 11.08.2016
7972
1 дақиқада ўқилади
Марсело суриялик болаларни хурсанд қилди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бразилиялик ҳимоячиси УЕФА Суперкубоги учун «Севилья»га қарши кечган баҳсдан кейин хайрли ишга қўл урди.
Марсело суриялик 2 нафар қочқин болани бахтиёр қилган. У ногиронлар аравачасидаги болалар олдига келиб, уларнинг кепкасига имзосини қолдирган ва уларга ўз бутсаларини берган.
Бундан олдинроқ «Қироллик клуби» футболчилари Марсело бошчилигида бош мураббий Зайнидин Зиданнинг матбуот анжумани ўтаётган залга кириб келиб, хурсандчилик қилишгани хабар қилинганди.