ОАВ АҚШ полиция ходимларининг наркокурьерлар билан муносабати ҳақида фикр юритмоқда
АҚШ гиёҳванд моддаларга қарши кураш Бошқармаси ходимлари, поезд ва самолётларда кетаётган йўловчиларнинг шубҳали юкларини мусодара қилишади, аммо уларга айблов эълон қилиш ўрнига қўйиб юборишади. Тушган маблағларни эса, маҳаллий полицияни молиялаштиришга йўналтиришади, деб ёзмоқда USA Today газетаси ўзи олиб борган суриштирув натижаларига таянган ҳолда.
Нашрнинг ёзишича, умуман Бошқарма сўнгги 10 йилда мамлакатнинг энг тирбанд 15та аэропортида 5,2 минг кишидан 209 миллион доллар ишлаган. Ходимлар, моддаларни мусодара қилишгач, айбланувчиларга ўзига хос чек ҳам беришган.
Маблағлар асосан, мазкур хизмат билан ҳамкорлик қилувчи полиция бўлимларига тақдим этилган. Шундай гуруҳлардан бирининг собиқ ходими Луис Вайсснинг сўзларига кўра, полиция бу каби маблағларни аллақачон бюджет маблағи сифатида қабул қилмоқда.
Ёнида пули бўлган ва гиёҳванд моддаси топилган йўловчилар, пулни ва шубҳали моддани топширгач, ўз йўлида давом этишади. Уларга ҳеч қандай айблов илгари сурилмайди, деб ёзади газета.
Мусодара қилишга эса, нашрнинг фикрича, "шубҳали йўналиш" тўғрисидаги модда имкон беради. Бунда, гумондорни ушлаш учун етарли асос йўқ деб ҳисобланилади. Йўловчиларни агентларнинг саволларига жавоб бериш учун жалб этишлари ёки яхши ўргатилмаган итлар ёрдамида тинтув ўтказишлари мумкин. Бошқарма ходимлари, пулларнинг нимага сарф қилинишига оид гумонга борса, уларни мусодара қилиш ҳуқуқига эга.
Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизмати вакили Расс Баэрнинг сўзларига кўра, бундай амалиёт гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи "жиноий ташкилотларнинг молиявий имкониятларини чеклашга ёрдам беради".
Бундан ташқари, USA Today нашрининг ёзишича, Бошқарма Американинг йирик темир йўл компанияси Amtrak ва кўплаб маҳаллий авиакомпанияларнинг йўловчилари тўғрисида, уларнинг розилигисиз маълумотларни қўлга кирита олади. Баэрнинг таъкидлашича, бу каби ахборотларни авиакомпания, автобус парклари, автомобилларни ижарага бериш фирмалари ходимлари ва шу кабилар тақдим этишади. Аслида, айрим компанияларнинг ички низоми, йўловчилар ҳақидаги маълумотни суд қарорисиз тақдим этишни тақиқлайди.