Спорт | 18:28 / 11.08.2016
7153
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016, дзюдо. Сойиб Қурбонов саралаш босқичидаёқ ютқазди
Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг яна бир вакилининг Рио-2016 олимпиадасидаги иштироки омадсиз чиқди. 100 кило вазндаги Сойиб Қурбонов илк саралаш босқичидаёқ имкониятни бой берди.
Украиналик Артём Блошенкога қарши баҳс олиб борган Қурбонов баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида рақиб услубига тушди ва "иппон" баҳоси билан ютқазиб, турнирни тарк этди.