Жаҳон | 16:44 / 11.08.2016
6518
2 дақиқада ўқилади

«Турк оқими» газ қувурини барпо этиш шартлари эълон қилинди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Hаberturk телеканалига маълум қилишича, у Россия томони билан «Турк оқими» газ қувури харажатларини тенгма-тенг бўлишишга келишиб олган.

«Биз Россия томонига «Турк оқими» лойиҳаси билан ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилдик. Биргина нарса шуки, биз ҳудудимиздан ўтувчи газ қувурини ётқизиш харажатларини тенг бўлишишни таклиф этдик», — деган Эрдўған. 

«Шундай қилиб, Туркия «Турк оқими» ўз ҳудудига кириб келгач, қурилиш  харажатининг ярмини тўлайди», - деб аниқлик киритган Эрдўған. 

Аввалроқ, Россия Туркия ҳукумати билан «Турк оқими» лойиҳаси ва «Аккую» АЭСни барпо этиш дастурини қайта бошлашга келишиб олгани маълум қилинган эди. 

Айни чоғда, Анқара ва Москванинг ярашиши, ЕИнинг Озарбайжон табиий газини импорт қилиш режаларини хавф остига қўяди, деб ҳисобламоқда ғарб ОАВ.