Жаҳон | 17:00 / 11.08.2016
5477
1 дақиқада ўқилади
Туркия ҳукумати таълим соҳаси ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрмоқда
Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ўтказилаётган суриштирув ишлари доирасида таълим муассасаларининг 27 мингдан ортиқ ўқитувчи ва ходимлари ўз лицензияларидан маҳрум этилган, деб хабар қилган Туркия миллий таълим вазири Исмат Йилмаз.
"Таълим соҳасининг 27 минг 424 нафар ходими ишлаш рухсатномаларидан маҳрум этилди. Бироқ, бундан биронта ҳам ўқувчи жабр чекмайди. Уларнинг барчаси, давлат мактабларига қабул қилинади", - деб аниқлик киритган вазир.
Йилмазнинг аниқлик киритишича, Туркиядаги давлат тўнтаришигача, хусусий мактабларда 138 минг нафар ўқувчи таҳсил олган. Шунга кўра, таълим вазирлиги янги ўқитувчилар, хусусан "суриялик қочқинлардан 514 нафар ўқитувчини ишга қабул қилиш"ни кўриб чиқмоқда.