Спорт | 17:11 / 11.08.2016
6333
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 55-ўринга кўтарилди

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг август ойи рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси 560 очко билан бир поғона юқорилаб, 55-ўринга кўтарилди.

Умумий жадвалда кўтарилган бўлсак-да, Осиёда бир поғона пастладик ва Япония терма жамоасини ўтказиб юбордик.

Осиё бўйича кучли бешлик қуйидагича:

674 – Эрон
609 – Жанубий Корея
595 – Япония
560 – Ўзбекистон
549 – Австралия

Умумий ҳисоб бўйича ФИФА рейтингини Аргентина терма жамоаси бошқариб бормоқда.

1585 – Аргентина
1401 – Бельгия
1331 – Колумбия
1319 – Германия
1316 – Чили