Ўзбекистон | 18:12 / 11.08.2016
39525
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудида 1800 дан зиёд фойдали қазилма манбаи очилди

Ўзбекистон фойдали қазилмалар Давлат баланси маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида 1895 та фойдали қазилмалар манбаи очилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фойдали қазилмаларнинг умумий ҳисоб бўйича 35 фоизи мустақиллик йилларида очилган. Бу ҳақда "Правда Востока" газетаси хабар бермоқда.

Нашрда келтирилган мақолага кўра, очилган 1895 та фойдали қазилмадан  235 таси  углеводородли, 151 таси металли, еттитаси кўмирли, 55 таси тоғ-кон, 34 таси тоғ-кимё ва 30 таси  ярим қимматбаҳо ашёли, 764 таси  турли йўналишдаги қурилиш материалли ва 619 таси ер ости минерал сувлидир.
 
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон олтин захираси бўйича жаҳонда 10-ўринда, қазиб олиш бўйича эса 11-ўринда боради. Олтин қазиб олиш ҳудудларига қуйидагилар киради: Қизилқумдаги фойдали қазилмалар (Мурунтоғ, Метенбой, Чуқурқудуқ, Ажибугут, Омонтоғ, Кўкпатас, ва бошқалар), Самарқанддаги (Чормитон, Сармич, Бирон, Маржонбулоқ) ва Тошкент вилоятида (Кучбулоқ, Қайрағоч, Қизилолмасой, Кавлади, Пирмироб, Кузаксой ва бошқалар).