Иқтисодиёт | 07:49 / 12.08.2016
6212
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг барча биржа индекслари 16 йил ичида биринчи марта рекорд ўрнатди

АҚШ фонд биржаси ўсиш билан ёпилди.

Dow Jones индекси 0,64 фоизга ўсди ва 18613,52 пунктни ташкил қилди.

S&P 500 индекси 0,47 фоизга ўсиб, 2185,79 пунктга етди.

NASDAQ электрон биржаси индекси эса 0,46 фоизга ўсди ва 5228,40 пунктни ташкил қилди.

Барча уч индекс 1999 йилдан бери биринчи марта бир кунда рекорд ўрнатди.