Ҳиндистон бош вазири ҳукумат Кашмирдаги муаммони тинчлик билан ҳал қилиниши йўлини излаётганини маълум қилди
Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатида муаммони тинчлик, конституцион йўл билан ҳал қилиниши тарафдори, деб айтди мамлакат бош вазири Нарендра Моди штатдаги вазият бўйича ўтган анжуманда. Бу штатда бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида тартибсизликлар давом этмоқла.
"Биз исталган фикрларга очиқмиз, бизнинг эшиклар доимо очиқ. Биз Кашмирдаги муаммонинг тинлик билан ҳал қилиниши тарфдоримиз", деб айтди Моди.
Моди Кашмирдаги тартибсизликлар туфайли одамлар ҳалок бўлаётгани муносабати билан афсус билдирди.
"Ким ҳалок бўлаётгани – тинч фуқароми ёки хизматчи – фарқи йўқ, биз уларнинг барчаси бўйича қайғудамиз. Менга Жамму ва Кашмирдаги ҳозирги вазият оғриқ бермоқда. Болалар мактабларга бора олмаётгани, расталар эгалари азият чекаётгани ва ҳаттоки давлат хизматчилари ўз ишларини бажара олмаётганлари жуда қайғулидир", деб айтди Моди.
Моди Покистонни Кашмир муаммоси бўйича муносабати учун танқид қилди.
Кашмир вилоятида оммавий норозилик акциялари 8 июлда 22 ёшли Бурхон Музаффар Ванийнинг йўқ қилинишидан кейин бошланган. Вазият июль ойи охирида барқарорлаша бошлаган, 24 июлда ҳукумат чекловларни ола бошлаган, бироқ бу чоралар яна тикланган. Шу вақт ичида ихтилофда 55 киши, жумладан 2 полициячи ҳалок бўлган, деярли 8 минг киши турли даражадаги жароҳатлар олган.