Жаҳон | 07:46 / 12.08.2016
6519
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинди

Фото: 1news.az

Ироқда ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги нефть операцияларига жавоб берувчи жангариси Сами Жассим ал-Жабурий эронлик курдлар ва АҚШ махсус кучлари отрядлари билан биргаликда йўқ қилинди. Бу ҳақда Курдистон хавфсизлик кенгашида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, "Хожи Ҳамад" лақаби билан маълум бўлган жангари ўз ёрдамчилари билан бирга Сурия чегараси яқинидаги Ал-Қайм шаҳри атрофида отиб ўлдирилган.   

"Миссия Ироқ ҳукумати томонидан маъқулланган ва Ироқ қуролли кучлари билан бирга ўтказилган", деб маълум қилди Пентагон вакили Адриан Анкин-Галлоуэй.