Жамият | 14:30 / 12.08.2016
11085
3 дақиқада ўқилади

“Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали иштирокчилари учун Президент асарлари тақдимоти бўлиб ўтди

“Истқилол фарзандлари” ёшлари фестивалининг 3-куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Президентимиз Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”, “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларига тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” китобларининг тақдимоти билан бошланди.

Маърузачилар мазкур китобларга оид боблар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Президентимиз Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи чогъида бунйодкорлик ишлари билан танишди. 25 йил давомида мамлакатимизнинг тараққиёт йўлини таҳлил қилар экан, маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар ва олдинда турган режалар хусусида атрофлича тўхталди. Ижтимоий ҳаётда ёшларнинг ўрни юқори даражада эканлигини алоҳида таъкидлаб, яна бир карра уларга ишонч билдирди.

- 25 йиллик истиқлол даврига назар ташлар эканмиз, аввало ўзимизга ҳаёт ҳақиқати бўлган - "Кеча ким эдиги, бугун ким бўлдик? " деган саволни бериб кўришимиз керак, - дейди Давлат бошқаруви академияси ректори Маннон Алиев. - Яқин йилларда қуриб битказилган Қорақалпогъистондаги қиймати 4 млрд 200 млн долларлик Сургил газ кимё комплексининг йил лойиҳаси, 19 кмли Ангрен - Поп темир йўлининг аср мўжизаси дея халқаро эътироф этилиши муносиб жавобдир.

Маърузаларда депутатлар ўз тақдимотлари орқали Президент асарларини рақамларда фестивал иштирокчиларига етказиб беришди. Ёшлар маърузлардан катта маънавий озуқа олиш баробарида, китобда эътироф этилган статистикаларнинг амалий ифодасини теран мушоҳада этишди.

- Ҳақиқатдан асар ҳаётбахш қудратга эга, - дейди Taekwondo ITEF бўйича Осиё чемпиони Саидбек Фармонов. - Чунки унда мамлакатимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги акс этган.

Президент асарларининг ҳар боби таҳлил этилар экан, ундаги ҳар бир сўзида халқимизнинг асрий орзулари акс этганлиги кўрсатиб ўтилди.