Спорт | 10:26 / 12.08.2016
5053
1 дақиқада ўқилади

Раньери: «Лестер» ўз унвонини ҳимоя қилишидан кўра ўзга сайёрликларнинг Ерга қўниши эҳтимоли каттароқ

Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер»нинг бош мураббийи Клаудио Раньери янги мавсумдан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

Англия чемпионатининг янги мавсумида "тулкилар" илк ўйинларини 13 августда «Ҳалл Сити»га қарши ўтказади. 

«Менга бу мавсумда нима бўлиши жуда қизиқ. Катта клублар унвон учун курашишга, биз эса уни ҳимоялашга тайёрмиз.

Бизнинг мақсад – 40 очко тўплаш, у ёғига кўрамиз. Шунингдек биз Чемпионлар Лигасида ижобий тажриба олмоқчимиз. 

Фикримча, бизга аввалгидан камроқ босим ўтказилади. Ҳаммаси ўзгарди. Бизнинг имкониятлар – 6000 дан битта. 

Биз унвонни яна ютишимиздан кўра ўзга сайёрликларнинг Пикадилли майдонига қўниши эҳтимоли каттароқ», деб айтди италиялик мутахассис.

Манба: Tribuna.uz