Спорт | 20:04 / 12.08.2016
27931
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Абдулла Тангриев ярим финалда!

Ўзбекистонлик дзюдочи Абдулла Тангриев Рио—2016 Олимпиадасидаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда интернет нашрларида маълум қилинмоқда.

Дзюдонинг эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида (100 килограммдан зиёд вазн тоифаси) иштирок этаётган Абдулла Тангриев чорак финал баҳсини қирғизистонлик Юрий Краковецкийга қарши ўтказган.

У бу сафар ҳам "иппон" баҳоси билан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олган.

Тангриев бундан олдинги босқичларда самоалик Дерек Суани ва руминиялик Даниэл Натяни "иппон" баҳолари билан таслим қилганди. Тангриевнинг бу баҳслари каби чорак финалдаги чиқиши ҳам Спорт ТВ орқали намойиш этилмади.

Тангриев ярим финалда япониялик дзюдочи Хисайоши Харасафага қарши жанг олиб боради. Ярим финал баҳслари 23:30дан бошлаб старт олади.