Спорт | 20:39 / 12.08.2016
40414
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016, бокс. Ҳасанбой Дўстматов америкалик рақибини енгиб, финалга чиқди
Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ярим финал жангини америкалик Фернандес Нико Анхелга қарши ўтказди.
Бу баҳсда Ўзбекистон вакили тотал устунлик қилди ва ҳакамлар 3 раундда ҳам унинг ғалабасини қайд этди. Якуний ҳисоб — 3:0 (30:27, 29:28, 29:28).
Энди Дўстматовнинг финалдаги рақиби колумбиялик Юрберхен Мартинез бўлади. Мартинес ярим финалда ушбу вазн тоифасида етакчи бўлган кубалик Йоахнис Архилагосни мағлуб этди.
Финал жанги 14 август куни соат 22:15да бошланади.