Спорт | 21:18 / 12.08.2016
11522
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Хуршид Тожибоев чорак финалда Робсон Консейсаога ютқазди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган 2016 йилги Ёзги Олимпиаданинг бокс бўйича мусобақалари чорак финалида -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Хуршид Тожибоев мезбонлар вакили Робсон Консейсанга қарши рингга кўтарилди.

Бу беллашув Бразилия вакили фойдасига ҳал бўлди (27:30, 28:29, 27:30) ва яна бир ўзбекистонлик боксчи турнирдаги иштирокини якунлади.

Хуршид Тожибоев турнирга 1/16 финалдан қўшилган бўлиб, аввалига қатарлик Ҳоқон Эршекерни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. 1/8 финалда эса у британиялик Жозеф Кординани енгганди.