Спорт | 11:01 / 12.08.2016
6421
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Регбичи жароҳат олгач, тез ёрдам келишини 1,5 соат кутиб туришга мажбур бўлди

Рио-де-Жанейро олимпиадаси ташкилотчилигига салбий фикрларни орттирадиган яна бир воқеа содир бўлди.

Регби бўйича Янги Зеландия терма жамоасининг асосий ўйинчиси Сонни Билл Уильямс Японияга қарши ўйин вақтида оғир жароҳат олганидан кейин тез тиббий ёрдамни 90 дақиқа давомида кутиб туришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Daily Telegraph хабар ёзган.

Ўйиннинг иккинчи бўлими вақтида Уильямс товон қисмидан жароҳат олган ва майдонни замбилда тарк этган.

Лекин ҳудудга чақирилган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчи йўлда адашиб қолгани туфайли 1,5 соатга кечиккан.

Регбичининг бу оғир жароҳатидан тузалиши учун 9 ой талаб этилиши айтилган.