Спорт | 09:53 / 12.08.2016
5598
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, стол тенниси. Хитойлик Ма Лун хитойлик Чжан Цзикэни енгиб, олтин медалга эга бўлди

7 карра жаҳон чемпиони ва 2012 йилги олимпиадада жамоавий баҳсларда олтин медалга эга бўлган хитойлик Ма Лун Рио-де-Жанейродадаги Олимпиаданинг стол тенниси бўйича баҳсларида тенгсиз бўлди.

Ма Лун финалда ўз ватандоши, 2012 йилги Олимпиадада яккалик ва жуфтлик баҳсларида чемпион бўлган Чжан Цзикэни 14:12, 11:5, 11:4, 11:4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Бронза медали учну баҳсда япониялик Дзюн Мидзутани Беларусь вакили Владимир Самсоновдан устун келди — 11:4, 11:9, 6:11, 14:12, 11:8.