Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:42 / 12.08.2016
11206
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016. Ўзбекистон тарихида илк аёл боксчининг Олимпиададаги иштироки муваффақиятсиз чиқди
Рио—2016 Олимпиадасидаги ўзбекистонлик ягона боксчи қиз Ёдгорой Мирзаева биринчи жангида мағлуб бўлди.
-51 кг вазн тоифасида қатнашган Ёдгорой канадалик тажрибали рақиби Бужолд Мандига ҳакамлар баҳосига кўра мағлуб бўлди.
Қайд этиш керакки, 4 раунд давом этган жангда Ёдгорой рақиби билан тенгма-тенг жанг олиб борди. Лекин барча раундларда ҳам ҳакамлар ғалабани Канада вакилига ёзишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида Олимпиадага борган илк аёл боксчи иштирокини нимчорак финалда тўхтатди.





Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш