Жаҳон | 15:58 / 12.08.2016
7186
1 дақиқада ўқилади
Сурия армияси Ҳалаб жануби-ғарбида ҳужумга ўтди
Сурия ҳукумати қўшинлари авиация ёрдамида Ҳалаб жануби-ғарбида жангариларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигининг воқеа жойидаги мухбири хабар берган.
Сурия Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари террорчиларнинг Рамусе кварталидаги ҳарбий билим юрти биноларига ҳамда цемент заводига зарба берган.
Ҳужум бошланган вақтда жангарилар ҳужум нуқтасидан қочишга тушган, авиация уларни йўқ қилган.
Айни вақтда артиллерия ҳарбий билим юрти ҳудудида жанглар давом этмоқда.