Ўзбекистон | 17:54 / 12.08.2016
4102
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Кипрнинг янги элчиси қабул қилинди

2016 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кипр Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Георгиос Касулидисни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда турли соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш, давлатлараро мулоқотларни ҳамда Ўзбекистон ва Кипр Республикаси бизнес-доиралари ўртасидаги алмашинувларни фаоллаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.