Жаҳон | 01:34 / 12.08.2016
8787
1 дақиқада ўқилади
"Толибон" томонидан асирга олинган россиялик учувчи озод этилди
Покистоннинг Geo News каналининг маълум қилишича, Афғонистонда асирга тушиб қолган Ми-17 вертолёти экипажи аъзолари озод этилдилар ва Покистонга юборилдилар.
"Бизнинг маълумотларга кўра, бугун таркибида 5 покистонлик ва бир россиялик бўлган вертолёт экипажи озод этилди", деб маълум қилди телеканал.
Аввалроқ Пешовордан чиққан Покистонга қарашли Ми-17 вертолёти Афғонистоннинг шарқидаги Логар вилоятида техник носозлик туфайли қўнишга мажбур бўлгани маълум қилинганди. Вертолёт Ўзбекистонга таъмирдан ўтиш кетаётган бўлган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги россиялик учувчининг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганини маълум қилди. Айнан Россия ташқи ишлар вазирлигининг саъй-ҳаракатлари билан асирларни озод этишга муваффақ бўлинган.