Жаҳон | 12:42 / 13.08.2016
6109
1 дақиқада ўқилади
Ака-ука режиссёр Дарденнлар жаҳонни ташвишга солаётган муаммо хусусида фильм суратга олмоқчи
Канн кинофестивалининг "Олтин пальма япроғи" совринини икки марта қўлга киритган таниқли бельгиялик режиссёр, сценарийнавис ва продюсерлар ака-ука Люк ва Жан-Пьер Дарденн терроризм ҳақидаги фильм устида ишни бошлаб юборишди.
"Биз аллақачон сценарий ёзмоқдамиз, ўйлаймизки келаси йилнинг кузида Бельгияда фильмни суратга оламиз", — дея Люк Дарденн сўзларини келтиради Belga агентлиги.
Ака-ука Дарденнлар 1999-йили "Розетта", 2005-йили "Чақалоқ" фильми учун "Олтин пальма япроғи"ни қўлга киритган эди.