Жаҳон | 09:30 / 13.08.2016
4093
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Конгресси демократларининг шахсий маълумотлари ошкор этилди
АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси маълумотлар базасини бузиб кирганини тан олган Giccifer 2.0 хакери, Демократик партиянинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги аъзоларига оид шахсий маълумотларни интернет тармоғига жойлаштирди, деб хабар қилмоқда The Washington Examiner.
Қайд этилишича, хакер Вакиллар палатасидаги барча демократларнинг шахсий телефон рақамлари ва электрон манзилларини жойлаштирган. Бундан ташқари, уларнинг катта ёрдамчиларига тегишли маълумотлар ҳам ошкор этилган.
Шу билан бирга, эълон қилинган рўйхат орасида қонун ишлаб чиқарувчиларнинг ташвиқот ишларига чекланмаган миқдорда маблағ тўплаш вазифасини бажарувчи қўмиталари аъзоларининг шахсий маълумотлари ҳам бор.