Спорт | 20:04 / 13.08.2016
7019
1 дақиқада ўқилади

Икки нафар эронлик спортчи Олимпия қишлоғида тунаб кетилди

Эронлик енгил атлетикачилар Эҳсон Ҳаддодий ва Ҳасан Тафтён Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғида тунаб кетилдилар. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги маълум қилди.   

Агентлик маълумотларига кўра, Ҳаддодийдан минг доллар, Тафтёндан 2 минг доллар ўғрилаб кетилган. Спортчилар ўғриликни 13 август эрталаб мусобақалардан қайтганларидан кейин аниқлашган.

Ҳаддодий дискни улоқтириш бўйича 2012 йилги Лондон Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади. У енгил атлетика бўйича Эрон тарихида биринчи медаль ютган спортчи ҳисобланади. Тафтён Риода 100 метрга югуришда иштирок этади.