Спорт | 01:02 / 13.08.2016
4974
2 дақиқада ўқилади

Инглиз экспертларининг аксар қисми АПЛ чемпионлиги учун «Манчестер Сити»ни асосий фаворит санамоқда

BBC Sport нашри Англия премьер-лигасининг янги мавсуми арафасида футбол экспертлари ўртасида сўровнома ўтказди.

33 нафар мутахассис мавсум якунида лиганинг кучли тўртлиги қандай кўриниш олиши ҳақида ўз тахминларини билдиришган. Сўровномада Рууд Гуллит, Иан Райт, Дэнни Мерфи, Тревор Синклэйр, Дэнни Миллз ва бошқа экспертлар, шунингдек SAM суперкомпьютери иштирок этган.

17 нафар экспертнинг тахминига кўра янги мавсумда «Манчестер Сити» чемпион бўлади. Яна 12 эксперт «Манчестер Юнайтед»нинг имкониятини юқори баҳолаган бўлса, «Челси»га 3, «Тоттенҳэм»га 1 эксперт овоз берган.

Ўз овозини «шаҳарликлар» жамоаси ғолиблиги учун берганлар орасида Жермейн Женас, Дэнни Мерфи, Мартин Киоун, Иан Райт, Руд Гуллит ва Кевин Килбэйн каби номлар бор. 

SAM суперкомпьютери ҳам Гвардиола илк мавсумидаёқ чемпион бўлишини башорат қилган. Техниканинг ҳисоб-китобига кўра, иккинчи ўринни «Челси», учинчи ўринни – «Манчестер Юнайтед», тўртинчи ўринни – «Тоттенҳэм» клуби эгаллайди.

Манба: Tribuna.uz