Жаҳон | 15:09 / 13.08.2016
6123
1 дақиқада ўқилади

NASA астрономлари фазода янги галактикаларни топганини маълум қилишди

NASA тадқиқотчилари космик бўшлиқдан галактикалараро газлар ҳудудига ўтган иккита митти галактикаларни аниқлашга муваффақ бўлишди, деб хабар қилинмоқда агентлик сайтида. 

Астрономлар 30дан 50тагача фазовий қуйқаларни аниқлашган бўлиб, олимларнинг фикрича, улар галактикалар бўлиши мумкин. Уларнинг аксарияти улкан водород газларининг тўпланишига ўхшайди. Тадқиқотчилар изланиш ишларини давом эттириш мақсадида 15та ғайриоддий ҳодисани ажратиб олишган. 

Улар орасида "Балиқлар А ва Б"лар ҳам айтилган. Улар, Ердан 19-30 млн ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Митти галактикаларнинг ҳар бирида 20тадан 30тагача мовий юлдузлар бор. Бу эса, галактикалар пайдо бўлганига унчалик кўп бўлмагани, уларнинг ёши 100 миллион йил атрофида эканини англатади.