Месси Аргентина терма жамоасига қайтишга қарор қилди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтди.
«Аргентина футболидаги муаммолар жуда кўплигини кўрмоқдаман ва яна биттасини келтириб чиқармоқчи эмасман. Қўлимдан келганича ёрдам бераман. Назаримда, Аргентина футболида кўп нарсани тўғрилаш керак. Мен терма жамоа ичида бўлган ҳолда бу камчиликларни бартараф қилишни хоҳлайман.
Америка кубоги-2016 финалидаги мағлубиятдан кейин кўп нарса ҳақида фикр юритдим, шунингдек терма жамоани тарк этиш ҳақида ҳам жиддий ўйладим. Бироқ мен ватанимни ва терма жамоам либосини жуда яхши кўраман.
Аргентина терма жамоасида иштирок этишимни истаган одамларга ташаккур айтаман. Умид қиламанки, тез орада уларни хурсанд қиламиз» - деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2 сентябрь куни Уругвайга қарши ЖЧ-2018 саралашига баҳс юритади.
Месси терма жамоа сафида 113та учрашувда 55 бор гол киритган.