Жамият | 10:18 / 13.08.2016
12291
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали якунланди

Туркистон санъат саройининг ёзги майдонида фестивалнинг якуний гала концерти бўлиб ўтди. Тадбир Президентимизнинг Мустақилликни тантанавор эълон қилган тарихий саҳнанинг видеолавҳаси билан бошланди.

Шундан сўнг улкан жасорат билан босиб ўтилган йиллар кетма-кетлиги экранда намоён бўла бошлади ва доруломон кунларнинг чорак асри пайдо бўлди.

Қисқа тарих саодати барчани шукроналик кайфияти ила осуда этиб, мустақилликни асраб авайлаш ва мустаҳкамлашда камарбаста бўлишга чорлади.Сўнгра давлат мадҳияси янгради.

Байрам дастурининг кулминатсион нуқтаси ҳам бошланиб, ёшларнинг севимли хонандалари томонидан жўшқин қўшиқлар тақдим этилди. Алишер Турдиев, Райҳон Ганиева, Абдували Ражабов, “Уммон” гуруҳи, Шоҳруҳхон ва бошқа қўшиқчилар томонидан ижро этилган қўшиқлар ёшларни ўйин-кулгуга чорлади.
“Туркистон” саройининг ёзги саҳнаси узра ҳилпираган байрогъимизнинг дарйодек тўлқини бутун майдонни жунбушга келтирди. Байрам дастуридан ўрин олган креатив ўйинлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Эътиборлиси саҳна марказида 25 рамзий рақамининг мусиқали ва ранг баранг чироқли кўриниши барча ёшларнинг қувончига сабаб бўлди.
Гала концерт юқори кайфиятда давом этди. Шукроналик ва бахтиёр дамларни кўраётган ёшлар дилида бир калом: Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

“Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали ҳайр демай, балки кўришгунча деб, ўз ишини якунлади.