Жаҳон | 10:04 / 13.08.2016
5434
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Судан БМТ тинчликпарвар кучларини мамлакатда жойлаштириш масаласини кўриб чиқди
Жанубий Судан раҳбарияти, БМТнинг 4 минг нафар тинчликпарвар кучларини қабул қилишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Биз «ҳамкорлик»ни режалаштирмаяпмиз, чунки БМТнинг мамлакатимизни бошқаришини хоҳламаймиз», — деган Жанубий Судан президенти вакили Атени Веу Атени.
Бундан аввалроқ, Жанубий Суданга БМТ тинчликпарвар кучларини киритиш ташаббусини маъқуллаб ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг 11 аъзоси овоз берган эди.