Спорт | 14:46 / 14.08.2016
4635
2 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер: «Арсенал»га янги ҳужумчи керак эмас»

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер трансферларни шунчаки таркибни тўлдириш ниятида амалга оширмаслигини айтди. У клубга янги футболчилар етишмаётгани борасидаги танқидларга жавоб қайтарган.

«Таркига доимий равишда янги футболчиларни жалб қилиш билангина ғалабаларга эришиб бўлмайди. Ғалаба қачон келади? Қачонки жамоа сифатли ўйин кўрсатса. Биз шу масала устида шуғулланишимиз керак.

Шу билан бирга замонавий футболда бундан қутилиб бўлмайди, доимо янги футболчиларни талаб қилишади. Талабларини бажарсангу, соврин юта олмасанг, сен қураётган барча ишни барбод қила бошлашайди. Ахир ғалаба учун йўл бундай бўлмайди.

Бизга яна бир марказий ҳужумчи керакми? Ахир бизда Санчес бор. Яна  Уолкотт ҳам», – дея Венгернинг сўзларини келтирган The Guardian.

Қайд этиш керакки, лондонликлар жамоаси ёзги трансферлар арафасида Вардини сотиб олишга яқин келганди, лекин футболчи «Лестер»ни тарк этишни истамади. «Арсенал» шунингдек, Ҳигуаин ва Ляказетт учун уринишлар бесамар бўлди.

Манба: Tribuna.uz