Жаҳон | 14:54 / 14.08.2016
4947
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ТИВ Покистон билан музокараларга тайёр эканлигини билдирди

© AFP

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Покистон билан музокараларга тайёр эканлигини билдирди, аммо бу музокараларда биринчи навбатда терроризм муаммоси муҳокама этилишини шарт қилиб қўйди. 

12 август куни Покистон бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азиз Нью-Деҳли Исломобод билан кенг қамровли мулоқотга чиқмаётганлиги ҳамда "Жанубий Осиёда тинчлик қарор топиш"ига ўз ҳиссасини қўшмаётганлигини маълум қилган. Шу муносабат билан у "Покистон Жамму ва Кашмир масаласи бўйича Ҳиндистонни мулоқотга чорлаши керак"лиги ҳамда бу борада ТИВ ҳиндистонлик ҳамкасбларига расман мурожаат қилишини айтган. 

"Ҳиндистон Покистон билан жорий долзарб масалалар бўйича мулоқотни илиқ қарши олган бўларди", - дейилади Ҳиндистон ТИВ вакили Викас Сварупнинг мурожаатида. 

Ҳиндистон томоннинг фикрича, бу масалалар терроризм муаммоларига келиб тақалади. Ҳиндистон Покистонни ўзига тегишли Жамму ва Кашмир ҳудудларида террорчиларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Исломобод бу айбловларни инкор қилмоқда.