Спорт | 22:49 / 14.08.2016
6554
1 дақиқада ўқилади
Кениялик Сумгонг Риодаги марафонча югуриш ғолиби бўлди
Кения терма жамоаси вакиласи Жемима Сумгонг Риодаги Олимпиадада марафонча югуришда олтин медаль соҳибаси бўлди.
Кениялик марафончи маррага 2 соат 24 дақиқа 4 сонияда етиб келди. У ўзидан кейин келган баҳрайнлик спортчи Юнис Жепкируи Кирвуни 9 сония ортда қолдирди.
Бронза медалини эфиопиялик Маре Дибаба қўлга киритди, у Сумгонгга 26 сония ютқазди.
Сумгонг ўз ватанига Риодаги биринчи олтин медални келтирди, бунгача кениялик спортчилар эркаклар ва аёллар ўртасида 10 километрга югуришда иккита кумуш медални қўлга киритишганди.
Жорий йилда Сумгонг шунингдек нуфузли Лондон марафонида ҳам зафар қучганди.