Жаҳон | 17:56 / 14.08.2016
7372
1 дақиқада ўқилади

Конгода 45 киши оммавий қотиллик қурбони бўлди

Камида 45 киши Конго Демократик республикасининг шарқидаги Бени шаҳри ҳудудида оммавий қотиллик қурбонига айланган. Бу ҳақда шаҳар мэри Нйони Бванакавага асосланган ҳолда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Бундан олдинроқ Франс Пресс агентлиги бу ҳодиса вақтида 35 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганди.

Маълум қилинишича, номаълум шахслар гуруҳи Бени шаҳри яқинидаги қишлоққа ҳужум қилган. Мамлакат президенти Жозеф Кабила бу ҳужумни теракт сифатида баҳолаган.

Воқеа 13 август оқшомида содир бўлган. Мамлакат армияси вакили Мака Азукаянинг сўзларига кўра, бу ҳужум Угандани озод этиш миллий армияси (ADF) ташкилоти аъзолари томонидан содир этилган.

КДР шарқида шунингдек «Демократик кучлар альянси» ва «Руанда озодлиги демократик кучлари» гуруҳлари ҳаракат қилади.