Жаҳон | 12:42 / 14.08.2016
7386
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда террорчилик хавфининг «тўқ сариқ» даражаси муҳлати узайтирилди

Қозоғистонда 2017 йилнинг 15 январига қадар террорчилик хавфининг «тўқ сариқ» даражаси амалда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотига асосланиб РИА «Новости» хабар берди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида июнь ойи бошида қуролланган гуруҳ қурол дўконлари ва ҳарбий қисмга ҳужумлар уюштирганди. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Куч ишлатар тузилмалар 18 нафар жангарини йўқ қилди ва 9 кишини қўлга олди.

6 июнь куни 40 кун муддатга террорчилик хавфининг "тўқ сариқ" даражаси эълон қилинди. 16 июль куни бу муддат яна 30 кунга узайтирилганди.