Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Превью. Ҳасанбой Дўстматов - Сидней-2000 ўйинларидан бери финалда жанг қиладиган илк ўзбекистонлик боксчи
Рио-2016 доирасида 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги турнир финалига йўл олган ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов бугун Тошкент вақти билан соат 22:15да колумбиялик Юберхен Мартинез Ривасга қарши рингга кўтарилади.
Дўстматов 2000 йилги Сидней Олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада ўйинларининг финал босқичига чиққан ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлди.

Дўстматов Олимпиададаги илк жангини мексикалик Хоселито Веласкесга қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
У 1/8 финалда мексикалик Хоселито Веласкесни, 1/4 финалда қозоғистонлик Биржан Жакиповни ҳам 3:0 ҳисобларида енгди.
Дўстматовнинг 1/2 финалдаги рақиби америкалик Фернандес Нико Анхель бўлди ва бу жанг ҳам "ўзбек Пакьяоси"нинг тўла устунлиги остида ўтиб, у финалга чиқди.

Колумбиялик спортчи иштирокини 1/16 финалда бошлаганди. У аввалига бразилиялик Патрик Лоуренсони турнирдан чиқариб юборди. 1/8 финалда эса филиппинлик Рожен Ладон устидан ҳам 3:0 ҳисобида зафар қучди.
1/8 финалда Мартинес Ривас испаниялик боксчи Самуэл Камрона Эредияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 1/2 финалда кубалик Хоанис Архилагосни шу ҳисоб билан енгди.
Мавзуга оид
20:04 / 11.10.2021
Эскилар ва янгилар билан. Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон чемпионатига янгиланган таркибда боради
12:25 / 01.11.2019
Токио олимпиадасига жами 135та йўлланма қўлга киритиш режалаштирилган — МОҚ
17:17 / 31.03.2019
Ҳасанбой Дўсматов жароҳат олиб, Бокудаги мусобақа финалига чиқа олмади
21:30 / 11.03.2018