Рио-2016. Ўзбек боксчиларининг 13 август кунидаги жанглари (видео)
13 август куни Рио олимпиадасида турли вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчилар рингга кўтарилишди. Қуйида улар иштирокидаги жангнинг видеосини кўришингиз мумкин.
Рио—2016 олимпиадаси доирасида 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов 1/4 финал баҳсида рингга кўтарилди.
У кубалик рақиби Ройнел Иглесиасни 3 раундлик жанг натижасига кўра мағлуб этди ва финалга чиқди. Якуний натижа — 3:0 (30:27, 29:28, 29:28).
91 килограммгача бўлган вазн тоифасининг ярим финалида Ўзбекистон вакили Рустам Тўлаганов россиялик Евгений Тищенкога қарши рингга чиқди ва ютқазди. Якуний натижа 0:3 (9:10, 9:10, 9:10).
Тўлаганов бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.
52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги Рио—2016 мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров 1/16 финал баҳсида рингга кўтарилди.
23 ёшли Зоиров 20 ёшли ирландиялик рақиби Ирвин Брендан Эмметнидан яққол устунлик қилди. Якуний натижа — 3:0 (30:27, 30:26, 30:27).