Жаҳон | 12:04 / 14.08.2016
8564
1 дақиқада ўқилади

Туркия Кипрдаги ҳарбийларини олиб чиқишдан бош тортди

Туркия яна бир марта Грециянинг Шимолий Кипрдан ҳарбийларини олиб чиқиш бўйича талабини рад этди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ Греция ТИВ Шимолий Кипрдан турк ҳарбийлари олиб кетилиши "Кипр муаммоасини ҳал этишнинг асоси" экани ҳақида маълум қилганди.

"Биз Греция томони Туркиядаги исён бўйича ўтказилётган юридик жараёнга мақсадсиз аралавшувини тўхтатишини кутамиз", дейилган Туркия ТИВ баёнотида.

1974 йили Кипр оролининг шимолий қисмида туркларнинг Шимолий Кипр республикасига асос солинганди. Айни вақтда бу давлатни фақат Туркия тан олган.