Жамият | 02:06 / 15.08.2016
3987
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги қочқинлар лагерида юзага келган ёнғин сабабли 19 киши жабрланди

Германиянинг Кассель шаҳрида қочқинлар лагерида келиб чиққан ёнғин оқибатида 19 нафар одам жабрланди, деб хабар бермоқда Spiegel.

Айтилишича, ҳозирда қочоқлар лагерига айланган эски аэропорт биносида юз берган. Жароҳат олганларнинг 7 нафари шифохонага ётқизилди, 12 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ёнғинни 300 га яқин қутқарувчилар бир неча соат давомида ўчиришди. Ёнғин вақтида кўплаб қочқинларнинг асосий қисми ошхона ва сайрда бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш