Жаҳон | 23:28 / 15.08.2016
7041
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик аёл қутқарув нимчасисиз 38 соат денгизда қолиб кетди
Хитойлик сайёҳ аёл круиз лайнеридан тушиб кетгандан кейин очиқ денгизда қутқарув нимчасисиз 38 соат қолиб кетди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
Маълум қилинишича, 32 ёшли аёл Жанубий Кореядан Японияга кетаётган Royal Caribbean лайнеридан Шанхайдан жанубдаги сув ҳудудига тушиб кетган.
Аёлнинг айтишича, унга тирик қолишга спорт университетини тамомлагани ва йирик кемалар кили қолдирадиган изга тушиб қолмасликка ҳаракат қилгани ёрдам берган. Аёл Чжоушань шаҳри соҳиллари яқинида балиқ овловчи кемачани кўргандан кейин қутқариб олинган.
Маҳаллий шифохонада аёл ҳаттоки лайнердан йиқилганда ҳам жароҳатлар олмагани ва фақатгина медузалар томонидан чақилгани айтилган.