Иқтисодиёт | 22:08 / 15.08.2016
5253
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон миллий банки таянч ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Қозоғистон миллий банки таянч ставкани 13 фоиз даражасида қолдирди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.

"Қозоғистон миллий банки таянч ставкани 13 фоиз даражасида +/-1 фоизлик коридор билан қолдиришга қарор қилди, бу инфляция бўйича 6-8 фоиз миқдорида мақсадли коридорга эришиш ва уни 12 ой мобайнида ва 2017 йил охиригача сақлаб қолиш зарурати билан боғланган", дейилмоқда хабарда.

Бир ой аввал Қозоғистон миллий банки таянч ставкани 15 фоиздан 13 фоизга туширишга қарор қилганди.

Таянч ставка бўйича кейинги қарор 2016 йил 3 октябрда эълон қилинади.