Жамият | 22:46 / 15.08.2016
4664
1 дақиқада ўқилади
Мисрда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Мисрнинг жанубидаги Дакахлия вилоятида иккита автобус тўқнашиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миср соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда AFP агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, яна 16 киши жароҳат олган, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Воқеа жойи Қоҳирадан 100 км узоқликда жойлашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари маълум қилинмаган.