Наманганда «Истиқлол фарзандларимиз!» шиори остидаги гала концерт ташкил этилди
Жорий йилнинг 12 август куни Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги ҳамда 12 август – «Халқаро ёшлар куни» муносабати билан «Навбаҳор» марказий ўйингоҳида вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, «Камолот» ЙИҲ вилоят Кенгаши, вилоят маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари, МК «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида «Истиқлол фарзандларимиз!» шиори остида гала концерт ташкил этилди.
Гала концертни ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларни диний экстремизм ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсирларидан асраш, уларни халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, шукроналикни кучайтириш, мустақилликни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.
Гала концертни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Эргашев Ўктамжон очиб берди ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги тантаналари билан самимий қутлади.
Гала концерт дастури доирасида мустақиллик тенгдоши бўлган, 1991 йилда таваллуд топган, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган, турли соҳаларда бир қатор ютуқларга эришган 25 нафар ёшлар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти Кенгаши томонидан тақдирланди.
Ўтказилган гала-концерт давомида вилоятимизнинг бир қатор истеъдодли ёш санъаткорлари, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азиза Ниёзметова, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Фарҳод ва Ширин ватанимизни, мустақиллигимизни, ёшликни мадҳ этувчи куйлар билан қатнашишди.
Шунингдек, гала концерт давомида, иқтидорли спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Наманган вилояти,