Жаҳон | 12:51 / 15.08.2016
7745
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Афғонистонда "Толибон" ҳаракати етакчиларидан бири ўлдирилди

Афғонистонда "Толибон" ҳаракати етакчиларидан бири ўзининг икки ёрдамчиси билан бирга йўқ қилинган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мулла Асматулла Қундуз вилоятидаги жангарилар раҳбари эди. У НАТОнинг Афғонистондаги кучлари ўтказган амалиёт натижасида йўқ қилинган.

"Толибон" томони ҳозирча бу хабарга муносабат билдиргани йўқ.