Жаҳон | 17:56 / 15.08.2016
4801
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Шереметнинг ўлдирилиши билан боғлиқ суриштирув ишларида олға силжиш кўзга ташланмоқда
Украина полицияси журналист Павел Шереметнинг ўлимини уюштирганликда гумон қилинаётган икки кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда "Обозреватель" интернет-нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таянган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, Павел Шеремет шу йилнинг 20-июлида бошқарувидаги автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ишга тушишидан ҳалок бўлган эди. Журналист ўн йилга яқин Россия телевидениеси, хусусан Биринчи каналда ишлаган. Охирги беш йил мобайнида Киевда истиқомат қилган ва "Украинская правда" интернет-нашри ва "Радио Вести" билан ҳамкорлик қилган. Тергов томонининг асосий тахминига кўра, у касб фаолияти юзасидан қасос олиш қурбони бўлган.