Спорт | 12:20 / 15.08.2016
11450
1 дақиқада ўқилади
Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди
Етти марта Олимпиада ўйинларида қатнашган ўзбекистонлик гимнастика устаси Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунламайди. Бу ҳақида у Рио-де-Жанейродаги иштирокидан кейин журналистларга маълум қилди.
"Мен спортдаги фаолиятимни якунламайман, машқ қилишда давом этаман", - дея таъкидлади 41 ёшли гимнастикачи. Эслатиб ўтамиз, у турли йилларда Ўзбекистон, Германия ҳамда МДҲ (Бирлашган жамоа) терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
2016 йилдаги Олимпия ўйинларида Чусовитина таянч сакраш бўйича еттинчи ўринни эгаллади.