Рио-2016. Австралиялик спортчи турнирни тарк этгач, парҳезни тўхтатиб, ўзини меҳмон қилди
Австралиялик бадминтончи Саван Серасингхе Рио-де-Жанейро Олимпиадасини тарк этишини кўп миқдорда McDonald's маҳсулотлари буюртма қилиш билан "нишонлади". Бу ҳақдаги маълумот Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган фотосурат илова қилинган ҳолда тарқалган.
Серасингхе 13 август куни бадминтон бўйича жуфтликлар ўртасидаги баҳслардан кейин турнирни тарк этди. У ўшанда ўз шериги билан Тайбэй вакилларига 0:2 ҳисобида ютқазганди. Шу туфайли у кўп ойдан буён давом этган парҳезини тугатишга қарор қилган.
«Мен уйга тезроқ қайтмоқчиман. Кейинги мусобақага яхшироқ тайёрланишим керак! Мени қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдираман. Энди эса мазали таомлар истеъмол қилмоқчиман», — дея қайд этган Серасингхе.
Бадминтончининг буюртмасида 6 портция фри, 4 бургер, 2та товуқли сендвич, 4 қути наггетс, 6та шоколадли десерт, соуслар ва ичимликлар ўрин олганди.