Рио-2016 кундалиги. Медаллар ҳисоби бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Хитой кучли учликни ташкил қилмоқда
Рио-2016 олимпиадасининг тўққизинчи кун баҳслари якунланди. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда - 69та медаль (26-21-22).
Тўққизинчи кун британияликлар учун самарали кечди, жамоа спортчилари 5та олтин ва 3та кумушга эга бўлишди ва жами 38та медаль билан (15-16-7) Хитойни (15-13-17) қувиб ўтишди.
Тўққизинчи кун баҳсларида медаллари сонини 30тага етказган россияликлар терма жамоаси олтинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилган (9-11-10). Россия термаси тўққизинчи кун баҳсларида 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медаль олишди.
Германия 17та (8-5-4), Франция 22та медаль билан (7-8-7) бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисоби 1та олтин ва битта бронза медаль билан бойиди. Терма жамоа 57 ўриндан 39 ўринга кўтарилган.
Турнирда иштирок этаётган 206 терма жамоадан 68таси шу вақтга қадар медалли бўлди.