Жаҳон | 08:06 / 15.08.2016
6781
1 дақиқада ўқилади
Россияга тегишли шатакка олувчи кема Япония соҳиллари яқинида чўкиб кетди
Россиянинг шатакка олувчи "Рейдовый" кемаси Япония соҳиллари яқинидаги Сангар бўғозида чўкиб кетди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Кема Жанубий Кореяга таъмирлаш учун олиб кетилаётган бўлган, унинг бортида экипаж бўлмаган.
"Сангар бўғозида кема ёнига оғиб, чўкиб кетган. Япония ва Россия ҳукумати бундан хабардор қилинган", дейилмоқда хабарда.
Кема сув сатҳига олиб чиқилмайди, чунки бўғознинг кема чўккан жойида чуқурлик анча каттадир.