Жаҳон | 19:36 / 15.08.2016
15104
1 дақиқада ўқилади

Шойгу: Россия НАТОнинг Сурияга зарбаларини қайтарди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг баёнот беришича, Россия раҳбариятининг сиёсати туфайли НАТОнинг Сурия бўйлаб 624та қанотли ракеталар билан берилажак эҳтимолий зарбалари чиппакка чиққан, деб хабар қилмоқда «Вести.Ru».

«Сурияга нисбатан муносабат ўзгара бошлади. Ўзингизга савол бериб кўринг: агар президент Путин Сурия раҳбариятини ўз ихтиёридаги кимёвий қуролни топшириш ва йўқ қилиш ғоясига ишонтира олмаганида нима бўлар эди? Бу у ерда биргина қанотли ракеталардан, хотирам панд бермаса,  624таси Сурияга оммавий зарба беришга шай турганини англатади», — деган Шойгу. 

Аввалроқ, Сергей Шойгу Россия ва АҚШ Ҳалабдаги жангариларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга яқин турганини билдирган эди.